Январ 11, 2020 14:51 Asia/Tashkent
  • ШОК! Ҳаводан гӯшт яратилди

Финландияда “ҳаводан тайёрланадиган” оқсил яратилди

Финландияда юпқа ҳаводан оқсил ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Муаллифларнинг айтишича, яқин 10 йилларда ихтиро соя ёғи билан нарх борасида рақобат қила олади.

BBC’нинг ёзишича, оқсил электр энергияси ёрдамида сувдан ажратиладиган водород билан озиқланадиган тупроқ бактерияларидан олинади.

Тадқиқотчилар айтишича, агар энергия қуёш ва шамол электр станцияларидан олинса, озуқа деярли иссиқхона газлари чиқармасдан етиштирилади. Орзулар рўёбга чиқса, кашфиёт “иссиқхона самараси” билан боғлиқ кўплаб муаммоларни бартараф этади.

Олимлар ихтиро учун 5,5 миллион евро инвестиция жалб қилишган.

Solein деб номланувчи оқсил таъмга эга эмас. Бу эса уни хоҳлаган маҳсулотга қўшиб ишлатиш имконини беради.

“Сиз пирог, музқаймоқ, печене, макарон, нон ёки соус тайёрлайсизми? Буларнинг барчасида Solein'дан фойдаланишингиз мумкин. Ҳатто ундан қорамолларни боқиш ва балиқ етиштиришда фойдаланилиши мумкин”, - дейди ихтирочилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ