Январ 14, 2020 13:01 Asia/Tashkent
  • Москвада Россия, Туркия ва Сурия хавфсизлик масъуллариниг  учтомонлама  йиғилиши ўтказилди

Кеча Сурия расмий ахборот агентлиги Москвада Россия, Сурия ва Туркия хавфсизлик масъуларини учтомонлама йиғилишини ўтказилгани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, йиғилишда  Сурия миллий хавфсизлик идораси раиси Али Алмамлук Дамашқ давлатининг вакили, Туркия хавфсизлик ташкилоти раиси Ҳокон Фидон Анқара давлати намояндаси сифатида қатнашдилар.

 Сурия томони бу йиғилишда  Туркия вакилини Сурия мустақиллиги, яхлитлиги ва ҳокимиятини ҳурмат қилиши, бу мамлакат халқи ва давлатини сақлаш жаарёнига риоя этиши ҳамда зудлик билан Сурия ҳудудидан ҳарбий кучларини чиқаришини талаб этди.

Алмамлук шунингдек,  Сурия давлатини  терроризмга қарши кураш ҳамда  террорчилардан Идлиб вилоятини тозалаш,  хавфсизлик ва фуқаролар саломатлигига кафил бўлган минтақага давлат ҳокимиятини қайтаришга саъй-ҳаракат қилишини таъкидлади.

Али Алмамлук ўз сўзларида,  Туркия давлатини Сочи келишувига риоя қилишини сўради.

Туркия армиясини  Суриядаги курд қуролланган гуруҳи нуфузи остидаги минтақаларда таъсирини кучайтириш мақсадида Сурия шимолида ҳарбий амалиётларни бошланганидан кейин,  22 октябрь куни Россия ва Туркия президентлари Сочида учрашиб  10 моддадан иборат келишувни имзолаб, Сурия яхлитлиги ва ҳокимиятини сақлашни таъкидладилар.

Ёрлиқ

Шарҳ