Январ 15, 2020 16:58 Asia/Tashkent
  • Хитой ҳам Европа тройкаси томонидан йўлга қўйилган ядровий келишувдаги ихтилофларни ҳал этиш механизмини танқид этди

Хитой ТИВ наттоғи Европанинг 3 мамлакати томонидан Халқаро ядровий келишувдаги ихтилофларни ҳал этиш механизмини йўлга қўйилганидан афсусланиш изҳор этиб, Пекин давлати бундай қарорлар муаммоларга ечим топиш ва мавжуд кескинликларни бартараф этишга ҳеч қандай ижобий таъсир ўтказмайди деган ақидага эга деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Хитой ТИВ наттоғи Ганг Шуанг  Пекинда ўтказилган матбуот конференция жараёнида  Хитой ҳардоим  АҚШнинг бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиққани, Халқаро қонунларни кўрмаганга олгани ва бошқа томонларни ўз мажбуриятларини амалга ошириши йўлига тўсиқлар яратгани, Эрон давлатининг  ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришига сабаб бўлганини таъкидлаб келаётганини қўшимча қилди.

Хитой ТИВ наттоғи ўз сўзларида  Халқаро ядровий келишув БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциялари томонидан тасдиқланган кўптомонлама дипломатиянинг натижаси эканлигига ишора этиб,  Пекин бугунги шароитда  барча томонларни  аниқ чоралар кўриши ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўртасида мувозанатни яратиши билан  Халқаро ядровий келишувни сақлашга ҳаракат қилишларини  таъкидлади.

Кеча Германия, Британия ва Франция кечанги баёнияларида  Халқаро ядровий келишув ихтилофларига ечим топиш механизмини йўлга қўйишди.

Германия, Британия ва Франция  АҚШ давлатини 2018 чи йилнинг 8 май куни ноқонуний раившда Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан  кейин,  Эрон иқтисодий манфаатларига кафолат бериш билан келишувни сақлашга ваъда бердилар, аммо ҳозиргача  бу келишувни сақлаш учун берган ваъдаларига амла қилишга муваффақ бўлмаган.

Шундай бир шароитда, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши ўтган йилнинг 8 май куни АҚШни бу келишувдан чиққанининг биринчи  йиллигида  Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини одим ма одим камайтиришни бошлади ва Эроннинг мажбуриятлари ва ҳуқуқи орасида мувозанатини вужудга келтиришга ҳаракат қилди.

 

Ёрлиқ