Январ 17, 2020 15:01 Asia/Tashkent
  • Трамп Сенатда муҳокама этилишига қарши муносабат билдирди

Америка президенти Сенатда унинг импичменти ҳақидаги муҳокама жараёни расмий равишда бошланишига аксиламал кўрсатиб, бу иш фақатгина оддий телефон орқали сўҳбат туфайли бошланди,- дея иддао қилди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Дональд Трамп Сенатда импичменти тўғрисидаги қонуний бандлар ўқилганидан кейин ўзининг Твиттер саҳифасида, унинг импичменти жараёни фақатгина оддий бир телефон орқали сўҳбат сабабли тез вақт ичида бошланди,-деб айтди.

Шунингдек, Трамп унинг импичменти давлатининг қўлган киритган ютуқлари, жумладан Хитой билан келишилган илк тижорат келишуви ва Мексика ва Канада билан янги савдо келишувларига эътибор бермаслик сабабига айланди,-деб иддао қилди.

Импичмент прокурорлари гуруҳнинг раислигини ўз зиммасига олган Америка вакиллар палатаси қошидаги ахборот қўмитасининг раиси Адам Шиф пайшанба куни Сенатга келиб, Трампнинг импичмент ишини расмий равишда Сенатга топширди ва унинг матнини ўқиб берди.

Америка Сенати ушбу йиғилишнинг якунида Трамп импичментини муҳокама этиш жараёни 21 январда ўтказиладиган йиғилишда давом эттирилади,-деб эълон қилди.

Америка вакиллар палатаси чоршанба куни Трамп импичменти қарорининг лойиҳасини икки айблов, яъни ўз қудратидан сўистеъмол қилиш ва Коргресс тадқиқотларига тўсқинлик яратиш айбловлари билан Сенатга тақдим этди.

Ёрлиқ

Шарҳ