Январ 17, 2020 15:25 Asia/Tashkent
  • Америка ОАВ:

Америкалик ОАВ-дан бири Америка давлатининг иддаоларига хилоф тарзда Эроннинг қасос ракета ҳужумларида ушбу мамлакат ҳарбийларининнг талафотлари бўйича янги далилларни тақдим этди.

Дефенс Вон ахборот агентлиги шундай ёзади: "Америка армияси ва ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирлигидаги бир неча расмийлар Эроннинг амалга оширган ракета ҳужумлари оқитбатида, ярадор бўлган ҳарбийлар жорий ҳафтада Германиянинг Ландштул шаҳри ва Американинг Қувайтдаги ҳарбий шифохонасига жўнатилди дея таъкидлашди"

Вашингтон Пост газетаси  чоршанба куни биринчи марта Американинг Ироқдаги ҳарбий базасига Эроннинг ракеталар билан амалга оширган ҳужумида бир неча нафар ҳарбийлар ярадор бўлганига ишора этди.

Бунинг оқибатида фақат сўзда ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашадиган Америка коалицияси ҳам пайшанба куни нашр этган расмий баёниясида, Айнул-Асад ҳарбий базасига Эроннинг ракеталар билан қилган ҳужумида, 11 нафар америкалик ҳарбийлар ярадор бўлишди ва даволанишияпти,-деб тан олишга мажбур бўлди. 

Бироқ, Вашингтон расмийлари Американинг Ироқдаги ҳарбий ҳаво базасига Эроннинг ракеталар билан ҳужумида, Америка ҳарбийлари ва коалиция кучлари ўртасидан ҳеч ким ярадор ёки ҳалок бўлгани йўқ  деб иддао қилишарди.

Ёрлиқ

Шарҳ