Январ 17, 2020 15:50 Asia/Tashkent
  • Қатарда

Афғонистоннинг тинчлик ишлари бўйича давлат вазири Қатарда ўтказилган "Толибон-АҚШ" деб номланган тинчлик музокаралари мувафаққиясизликка учради деб билди

Тулуъ ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Салом Раҳимий пайшанба куни Кобулда ўтказилган йиғилишда, ўтган бир йил давомида Қатар пойтахти Доха шаҳрида Америка ва Толибон ўртасида  ўтказилган 11-та тинчлик музокараси ҳеч қандай натижа бермади,-деб таъкидлади.

Афғонистон бўйича давлат вазири Кобул давлати Толибон гуруҳи билан тинчлик музокарасини ўтказишга тайёр эканига ишора этиб, ҳар қачонки Америка ҳайати Толибон гуруҳидан душманликни камайтириш масаласига ишонч ҳосил қилса, уша вақти Афғонистон сиёсий раҳбарлари ҳам музокара қилишади,-деб эслатиб ўтди.

Салом Раҳимий шунингдек, Афғонистон давлати Толибон гуруҳидан устувор тинчликка эришиш ва тинчлик музокарасини ўтказиш учун оташкесимга риоят этишини сўради.

Толибон гуруҳи бундан олдин Америка ўз ҳарбийларини Афғонистондан тўлиқ чиқариш келишувини имзоласа, уша вақти афғонлараро ҳокимияти остидаги музокарани қабул қилади,-деб эълон қилган эди.

Ёрлиқ

Шарҳ