Январ 17, 2020 16:28 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Американинг Баржом ядровий келишувга қарши сиёсатини танқид қилди

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Баржом ядровий келишувидан Американинг биртомонлама чиқишини жиддий танқид қилиб, ушбу мамлакатнинг расмийларига хитоб айлаб, яхшироқ келишув пайидамиз деб айтасиз; Ким учун яхшироқ келишувни истайсиз?-деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлигинингт тарқатган хабарига кўра, Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеп Баррел пайшанба куни Ҳиндистонда ўтказилган "Расина" йиғилишида, Европа бу келишувни сақлаб қолишни истайди,-деб яна бир маротаба таъкидлади. 

Жозеп Баррел Американинг Баржом ядровий келишувдан чиқишига ишора этиб, бу келишувни бекор қилиш пайида бўлган шахслар янги келишувга эришиш қандай қийин эканини тушуниб етишлари керак,-деб қўшимча қилди. 

Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули бу келишувга эришиш учун 12 йил керак бўлди, аммо бу келишув дунёни хавфсиз маконга айлантира олди,-деб эслатиб ўтди. 

Европа Иттифоқи янги расмийсининг изҳороти шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, Германия, Франция ва Британияни ўзига қамраб олган Европанинг учта мамлакати сешанба куни Баржом ядровий келишувини биртомонлама ижро этишга тегишли бўлган ўз талабларини такрорлаб, ушбу келишувнинг ихтилофларини ҳал этиш механизмини фаоллаштирди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти Дональд Трампнинг ушбу келишувдан чиқиши ва бу келишувда ўз заммасига олган мажбуриятларни ижро этишда европаликларнинг масъулиятсизлик зоҳир этишларидан бир йил ўтгач 60 кун давомида беш босқичда Баржом ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини қисқартирди.

Ёрлиқ

Шарҳ