Январ 18, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Франциядаги норозиликлар давлат бюджетига ўнлаб  миллиард евро зарар етказган

Франциядаги давлатга қарши эътирозлар ва норозилик намойишлар мамлакат иқтисод системасига ўнлаб миллиард евро зарар етказгани айтилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Франциядаги нодавлат манбалари, " мамлакатда давом этаётган капитализмга қарши " сариқ жилетлилар"ҳаракати эътирозлари ҳамда  пенсия тизимига ислоҳот киритилишига зид шахсларнинг норозилик намойишлари ҳозиргача давлат бюджетига билвосита 3 миллиард евр ва бевосита ўнлаб миллиард евро  зарар етказганини эълон этди.

Франция Марказий банкининг хабарига асосан,  2019- чи йилнинг  4-чи чорагида мамлакат иқтисодий ўсиш мезони  хавотирланарли рақам яъне 0,1 фойизни ташкил қилган.

" Сариқ жилетлилар" эътирозларининг оқибатларига эътибор бериб,  Франция иқтисод вазирлигини бу давлатдаги иқтисодий ўсиш мезонинии  0,2 фойиз деб баҳолаган.

Франциянинг турли шаҳарлари 2018 йил 17 ноябр кунидан бери эътирозчилар ва полиция кучларининг тўқнашувлари майдонига айланган. Эътирозлар дастлаб давлатнинг иқтисодий сиёсатлари, жумладан ёқилғи ва солиқ тизимларига қарши қаратилган эди. Аммо Франция давлатининг орқага чекинишига қарамай бу эътирозлар давом этмоқда.  

Ёрлиқ

Шарҳ