Январ 22, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  • АҚШ сенатида Трампга нисбаттан импичмент эълон қилишнинг биринчи суд муҳокамаси бошланди

Кеча АҚШнинг маҳаллий вақти билан 12:30 соатида бу мамлакат сенати мажлисида президент Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилишнинг биринчи суд муҳокамаси бошланди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Трамп импичментга учраган АҚШнинг 3- чи президенти бўлмоқда.

Ўтган пайшанба куни сенатда  Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш делосидаги айбловлар  президентга импичмент эълон қилиш масъуллар гуруҳининг  бошлиғи Адам Шиф томонидан ўқиб берилганди.

 АҚШ вакиллар палатаси ҳам ўтган чоршанба куни  Трапмга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳаларини АҚШ сенати  мажлисига топшириш лойиҳасини ратификация қилганди.

Шу ҳолда кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  яна бир бор  конгрессда ўзига нисбатан импичмент эълон қилиш жараёнини танқид қилар экан,  бу ҳатти- ҳаракатни хиёнатли ва беъмани деб иддао қилганди.

Ёрлиқ

Шарҳ