Январ 23, 2020 12:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг ракета зарбаларида жароҳатланган АҚШлик ҳарбийлар сони бўйича янги маълумот тарқатилди

Ўз таъбирлари билан ИШИДга қааши Халқаро коалиция қўмондони ўринбосари Эроннинг Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасига берган ракета ҳужумларида жароҳатланган АҚШлик аскарлар сони бўйича янги маълумотларни тарқатди.

 Бу коалиция қўмондони муовини генерал Алекс  Гринквич   Форен пелоси номли ҳар икки ойда нашр этиладиган журналга берган интервьюсида, бош мияси чайқалиб даволанаётган АҚШлик ҳарбийлар сонини 13-19 нафар деб эълон этди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги ҳам кечанги баёниясида  даволаш учун Ироқдан Германияга олиб кетилган ҳарбийлар сонини олдинги рақамдан анча кўпроқ эканлигини тасдиқлади. АҚШ Марказий қўмондонлиги шунингдек хабарлар тафсилотига ишора этмай,  келажада кўпроқ  жароҳатларанларни аниқланиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини қўшимча қилди.

Тарқатилган олдинги хабарлар бу ҳужумда АҚШнинг ўнлаб ҳарбийларини ҳалок бўлганидан далолат бермоқда.

Эроннинг Ироқдаги АҚШга тегишли Айнуласад ҳарбий базасига берган ракета зарбаларидан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп, мудофаа вазири Марк Эспер ва бошқа давлат масъуллари бу ҳужумда ҳеч қандай талофатлар қайд этилмаган деб иддао қилишганди.

Эслатиб ўтамиз  АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганидан кейин Эрон ислом Инқилоби соқчилар корпуси 8 январь куни   АҚШ жиноятларига жавобан Ироқдаги бу режимнинг Айнуласад ҳарбий базасига ракета зарбалар берганди.

 

Ёрлиқ