Январ 23, 2020 13:36 Asia/Tashkent
  • Трамп: Европа  савдо иқтисодий келишув борасида музокара ўтказишдан бошқа чораси йўқ

АҚШ президенти Европага қарши навбатдаги позициясида улар биз билан янги савдо- иқтисодий келишув учун музокара вариантини танлашдан бошқа чоралари йўқ деб айтди.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп Швецариянинг Даввос шаҳрида  бўлиб ўтган Халқаро иқтисод ташкилоти йиллик  саммити доирасида  CNBC телекналига берган интервьюсида бу ҳақда хабар берган.

 У ўз сўзларида Европа иттифоқи ҳозиргача  АҚШ билан янги савдо- иқтисодий келишувдан бошқа вариантга эга эмас деб таъкидлади.

Сешанба куни Трамп  даввос йиғилишида сўзлаган нутқида,  Европага қарши тарифалар босими ричаги мавзусини такрорлаб,  Европа билан савдо- иқтисодий келишув имзоланмаса  уларнинг автомашиналари импортига янги тарифалар жорий этилади деб эълон этди.

 Кеча АҚШ молия вазири Стивен Минучин ҳам Давос йиғилиши доирасида Италия ва Британия каби давлатлар ҳам Фейсбук ва google каби гигант маълумотлар технологияси компаниялардан солиқ олишни бошласа  уларнинг импортли маҳсулотларига тарифалар жорий этилади деб огоҳлантирди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ