Январ 24, 2020 18:07 Asia/Tashkent
  • Мусавий: Ҳукнинг генерал Қоонийни террор қилиш ҳақидаги  таҳдиди Америка давлат терроризмини ошкор этди

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Америка Ташқи ишлар вазирлигида "Эронга қарши амалиёт" гуруҳи раҳбарининг Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс махсус бӯлинмасининг қӯмондонини террор қилиш ҳақидаги ахмоқона баёнотини маҳкум қилди.

 Америка Ташқи ишлар вазирлигида "Эронга қарши амалиёт" гуруҳи раҳбари Браян Ҳук  кеча (пайшанба) Давос Иқтисодий кенгаши доирасида  "Аш Шарқ ал авсат"  газетаси билан суҳбатда   "Генерал Қосим Сулаймоний ӯрнига Исломий Инқилоб Соқчилар корпуси Қудс махсус бӯлинмасининг қӯмондони бӯлган генерал Исмоил Қооний ҳам агар Сулаймонийнинг ишини давом эттирса, уни ҳам худди шундай қисмат кутади" деган бемаъни баёнот берди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саййид Аббос Мусавий деди: Америка Ташқи ишлар вазирлиги мулозимининг бу баёноти мамлакатининг давлат тероризми юзасидан парда кӯтариб, уни ошкор қилди.

Мусавий илова қилди: Америка Сионистик режимдан кейин ӯзининг давлат ҳамда қуролли кучлари  имкониятларини террорчилик фаолияти учун ишлатган ва келажакда бу қилмишини давом эттиришини расман эълон қилган иккинчи режим ҳисобланади. 

Шарҳ