феврал 05, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Путин ва Эрдуған Сурияда қўшма амалиётларни мувофиқлаштириш  хусусида келиша олишди

Россия ва Туркия президентлари Сурияда вазиятни яхшилаш мақсадидаги қўшма ҳаракатларини мувофиқлаштириш хусусида лозим -чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Новости ахборот агентлигининг хабар қилшича, Кремль саройи  Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президени Ражаб Тойиб Эрдуған кеча телефон орқали суҳбатида  Суриянинг Идлиб вилоятидаги кескинликларни камайтириш минтақаси вазиятини муҳокама қилиб  бу минтақадаги вазиятни издан чиққаётганидан хавотирланиш билдирдилар.

Хабарларга биноан, ушбу музокаралар жараёнида  Владимир Путин  тинч аҳолини талофатига сабаб бўлган кўп минтақаларга қарши террорчи гуруҳлар ҳужумларини ошиб бораётганига ишора қилди.

Сурия армияси қўмондонлиги  Туркия ҳарбий кучларини бу мамлакатдаги иштирокини ноқонуний ва душманона эканлигини эълон этиб,  Сурия армияси  ўз ҳарбийларига қарши ҳар қандай ҳужумларга жавоб қайтариш учун лозим даражада тайёрдир деб таъкидлади.

Сурия армияси Идлиб шаҳрида террорчилар томонидан оташкесимни кетмакет бузилаётгани ортидан бу минтақада ҳарбий амалиётларини бошлади, бу орада Туркия армияси ҳам  Сурия давлат  кучлари базаларига ҳужум қилиши билан  Сурия бўҳронига ечим топиш жараёнига монеълик қилмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ