феврал 07, 2020 18:36 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳаво ҳужуми боис Россия самолёти фавқулодда вазъиятда қунди

Сионистик режим қирувчи самолётларининг ҳужуми натижасида, Россияга тегишли мусофир ташувчи самолёт Лозиқиядаги ушбу мамлакатнинг ҳаво базасига фавқулодда вазъиятда қунишга мажбур бўлди.

ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги бугун бомдод вақтида бир баёнияда мазкур хабарни нашр этиб, унда Россия ҳаво йўлларига тегишли "Аэрбус-320" русумли самолёт ўзининг 172 мусофири билан Димишқ аэропортида қуниши керак эди. Шу вақтда сионистик режим қирувчи самолётлари ушбу шаҳарга ҳужум қилди,-деб эслатиб ўтди. 

Россия мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Игорь Конашенков бу ҳақда тўхталиб, сионистик режим қирувчи самолётларининг Димишққа тажовуз қилгани ва ҳужум уюштириши ҳамда Сурия армиясининг ҳаво ҳужумларга қарши кучларининг фаолланиши сабабли  Теҳрон- Димишқ йўналишида учаётган мусофир ташувчи бу самолёт нишонга олиниши мумкин эди,-деб таъкидлади.

 Игорь Конашенков пайшанба куни маҳаллий вақт билан бомдод соат 2-да сионистик режимнинг "Эф-16" русумли тўртта қирувчи самолётлари Сурия ҳаво ҳудудларига кирмасдан Димишққа қарата ракета отганларини баён этиб, Суриянинг ҳаво ҳужумларга қарши кучлари ҳам ушбу ҳужумларга қарши жавоб қайтариш учун тайёр бўлишди,-деб эслатиб ўтди.

Игорь Конашенков сионистик режим қирувчи самолётлари дунё бўйлаб мусофир ташувчи самолётларнинг учиш каналлари аниқ бўлишига қарамай бу мавзўни била тўриб, ҳужум қилишди,-дея қўшимча қилди.

 Россиянинг бу расмийси ўз нутқининг охирида, Исроил қирувчи самолётлари ўз амалларини хаспўшлаш учун мусофир ташувчи самолётлардан фойдаланиши Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг одатий хусусиятига айланиб бормоқда,-деб айтди. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ