феврал 11, 2020 17:01 Asia/Tashkent
  • ИШИД жангариларнинг оилалари, фарзандлари ва қариндошларига тўла улкан жамлоқлар
    ИШИД жангариларнинг оилалари, фарзандлари ва қариндошларига тўла улкан жамлоқлар

"Исломий давлат" ёки ИШИД аталмиш гуруҳнинг Суриядаги халифалиги ўзидан оғир мерос қолдирди.

Мероски, жангариларнинг оилалари, фарзандлари ва қариндошларига тўла улкан жамлоқлар.

Аксарият давлатларни ҳозир бир савол ўйлантирмоқда -бу душман саналган инсонларнинг яқинларини яна ватанига қайтариш керакми ёки йўқ ?

Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича мухбири Квентин Соммервил ва тасвирчи Даррен Конвай Халифаликдан қолган асоратларни ўрганишга ошиқди:

Биз Суриядаги қамоқ ва жамлоқлардан тортиб то Туркия шаҳарларидан бирининг кичик кўчасида яшаган ва ИШИД чақириғига "лаббай" дея жавоб берган, Осиё давлатлари орқали жиҳод йўлига чиққан бир оила тарихини ўргандик.

Истанбулдаги маҳаллалардан бирида ИШИД индонезиялик жамоани нишонга олганди.

Image Caption

Руилле Зеке ва Улфа - эр-хотин худкуш ҳужумчилар Сурияга ўта олмагандан сўнг ойлаб шу ерда яшириниб юришди. Аммо ўз қарорларида қатъий бўлган бу мутаасиблар йўлдан қайтмасликка аҳд қилишганди.

Сурияда шаҳид бўлиш истагигига эриша олмагандан сўнг, ватанга яқин ерда яна уриниб кўришга қарор қилдилар.

Уларнинг бу мақсад сари сафарлари суст, узун аммо қатъий эди. Истанбулдаги уйларини полиция тафтиш қилганидан сўнг уларни ортга, Индонезияга қайтариб юборишди.

Аммо икковлон Малайзияга йўл олиб, у ерда ИШИД билан қайта боғландилар. Кўп ўтмай Филипинга йўл олишди. Айнан шу ерда - кичик Сулу оролида ИШИД топшириғини амалга оширишга уриндилар.

Туркияда бўлган вақтлари эса ИШИДга садоқатлари кучайган эди.

Қатор давлатлар бу муаммо ўнгида нима қилишни билмай турган бир вақтда Индонезия экстремизмга қарши кураш дастурларини бошлаб юборган.

Вояга етмаган болаларнинг шаклланмаган дунёқарашлари ИШИД учун айни муддао бўлган.

Бу болалар қўшиқлар ва ўйинларсиз катта бўлишган.

Ҳандаянидаги қайта тарбиялаш марказида жиҳодчиларнинг фарзандлари оддий ҳаётдан завқ олиш имконига эга бўлмоқдалар. Уларга меҳр ва муҳаббат кўрсатилмоқда.

Бу болаларнинг баъзилари эндигина Туркиядан қайтарилган.

Image Caption

Ота-оналари ҳам шу ерда қайта тарбияланмоқда, аммо бизга улар билан учрашишга рухсат беришмади.

Руҳшунос Сри Мусфиаҳ Руилле Зеке ва Улфа билан ишлаган.

Би-би-си: Улар не қадар хавфли эканлигини билганмидингиз?

Сри Мусфиаҳ: Улар қўл урган амални эшитганимда даҳшатга тушдим. Чунки бу ердан кетган вақтлари улар ҳамкорликка тайёр, юмшоқтабиат бўлиб кўринишганди.

Бу марказдан кетишганидан 1 йил ўтиб ҳам уларни кўргани боргандик, ҳануз ўзларини яхши тутишаётганди. Яна ўша йўлга қайтадилар , деб ўйламагандим.

Би-би-си: Ҳозирда Сурияда қолиб кетган юзлаб индонезияликлар ортга қайтарилса, хавф туғдирмайдилар, яна ваҳшийликларга , террорга қўл урмайдилар, деб кафолат бера оласизми?

Сри Мусфиаҳ: Йўқ, бундай кафолатни бера олмаймиз.

Биз Руилле ва Улфа ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилдик.

Софайн Тсаури уларни таниган ва қайта тарбиялаш марказида бирга бўлган собиқ жангари.

У ИШИД тарафдорлари бўлган индонезияликларни ортга қайтаришга қарши.

Софайн Тсаури: Мен уларнинг ортга қайтишларига қаршиман, чунки улар яна муаммо туғдиришади. Уларга ишониб бўлмайди. Кўплаб ҳолларда жиҳодчилар қайта тарбиялашдан ўтганларидан сўнг ҳам яна ўша гуруҳлар билан алоқа қуриб, уларга қайта қўшилишган.

Би-би-си: Бағдодий ўлган. Халифалик йўқ қилинган.ИШИДга садоқатларини эълон қилган бу тарафдорлар энди қаерга борадилар? Осиёга қайтадиларми?

Софайн Тсаури: Ҳа. Бағдодийнинг ўлимидан сўнг жиҳодчилар энг кўп йўл олган мамлакатлари Филиппин ва Афғонистондир. Осиёлик жиҳодчилар учун Филиппин ва Индонезия қулайроқ, чунки ҳудудан яқин ва чегаралар очиқ. Давом этаётган можаролар мавжуд ва қурол-яроқ талайгина.

Ёрлиқ

Шарҳ