феврал 15, 2020 13:37 Asia/Tashkent
  • ЦРУ: Эронга қарши максимал даражадаги босим сиёсати самарасиз қолди

ЦРУ-АҚШ Марказий разветка агентлиги, АҚШнинг Эронга қарши максимал даражадаги босим ва санкция сиёсатлари мағлуб бўлган ва Теҳрон давлати ҳеч қачон босим остида Вашингтон билан музокара столига қайтмайди деб тан олди.

АҚШ масъулларига таяниб, "Нью-йорк таймс" газетасининг хабар қилишича, АҚШ Марказий разветка агентлиги ўз ҳисоботларидан бирида  Эронга қарши санкция ва босим сиёсатлари  Теҳрон давлатини АҚШ билан музокара қилишга яиқнлаштирмаган деб қўшимча қилди.

"Нью-йорк таймс" ҳам  АҚШнинг Эронга қарши коалицияда вужудга келган оралик ва ихтилофларига тўхталиб,  ЦРУ-нинг ушбу хулосалари билан бир пайтда  Оқ уй масъуллари  ҳозиргача  Эронга қарши "максимал даражадаги босимлари номли сиёсатларини ҳимоя қилишмоқда деб эълон этди.

Нью-йорк таймс шунингдек, ЦРУ таҳлилида шунингдек  АҚШ масъуллари иддаоларининг аксича,  Эрон ислом жумҳурияти масъуллари  Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ билан муносабатларини олқишлаб келишган деб ёзди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 2018- чи йил май ойида  бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишвни тарк этди.

Трамп давлати ушбу муддат ичида  Эронга қарши максимал даражадаги босимлари билан Теҳронни музокара столига қайтиришда мувафаққиятсизликка учраган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ