феврал 15, 2020 17:57 Asia/Tashkent
  • Макрон: Ғарб инқирозга дучор бўлмоқда

Франция президенти Мюнхен хавфсизлик анжуманидаги АҚШ ТИВ раҳбарининг иддаоларига кўрсатган аксиламалида, Ғарб завол топиш ва заифлашиб бориш ҳолидадир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Франция президенти Эммануэл Макрон  Мюнхен хавфсизлик конференциясида  сўзлаган нутқида,  АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпеони Ғарбнинг  ёрқин келажаги хусусидаги иддаоларига тўхталиб, Вашингон давлати бир неча олдинги йиллардан бошлаб,  АҚШнинг ҳозирги давлатига тегишли бўлмаган ва ўз навъида Европа билан алоқаларини қайта кўриб чиқиш ва бу муносабатларни тарк этишга қаратилган махсус сиёсатни олиб бормоқда деб таъкидлади.

Франция президенти, Ғарбдаги завол топиш жараёнидан афсусланиш билдириб,  Европа  келажакка ишонмайдиган бир қитъага айланиб кетиш ҳолидадир деб қўшимча қилди.

Макрон икки ой олдин ҳам НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши остонасида  сўзлаган жаналли нутқида, бу ташкилотни "инсульт"га учраганини айтганди.

АҚШ ТИВ раҳбари Мюнхен хавфсизлик конференциясида  НАТО хусусидаги Макрон сўзларини танқид қилар экан, Ғарб ва НАТО ғалаба йўналишида ҳаракат қилмоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ