феврал 16, 2020 15:52 Asia/Tashkent
  • Долзарб! Коронавирус вакцинаси ҳайвонларда синаб кўрилмоқда

Хитойда коронавирус 2019-nCoV вакцинаси ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш миллий қўмитасининг биология маркази директори Чжан Синмин маълум қилди, деб хабар қилади РБC.

Директорнинг сўзларига кўра, хитойлик олимлар бир қатор вакциналар устида изланишлар олиб бормоқда. Улардан айримлари ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.

Шунингдек, у препаратларнинг бошқа ножўя таъсирлари ҳам ўрганилаётганини таъкидлади.

Чжаннинг айтишича, Хитойда яратилган компютер модели ёрдамида 100 мингдан ортиқ дори препаратларидан юзга яқини танлаб олинган ва улар ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ