феврал 17, 2020 14:30 Asia/Tashkent
  • Лавров ҳам генерал Сулаймонийни террор этилганини қоралади

Россия ТИВ раҳбари эронлик афсонавий генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани Халқаро қонунларни юзсизлик билан бузиш ҳисобланади деб айтди.

Россия  ТИВ раҳбари Сергей Лавров  бугун тарқатилган Италиянинг La Stampa  газетасига берган интервьюсида,  Вашингтон давлатини эронлик генерал Қосим Сулаймонийни террор этганидан кейин, Эрон ва АҚШ ўртасида кескинликларни янада кучайганига тўхталиб,  Москва позицияси аниқдир ва " биз БМТ устави ва қонунлари ва принсипларига зид бўлган ҳамда минтақада кескинликларни ошишига сабаб  бўладиган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатга зидмиз деб қўшимча қилди.

Сергей Лавров шунингдек,  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни қурбон бўлишига олиб келган АҚШнинг 3 январь куни Бағдод аэропортига берган авиазарбалари  шармандаларча ва юзсизлик билан Халқаро қонунларни бузиш эди . Бундан ташқари  бу ҳужум ноҳарбий бир аэропортга қарши уюштирилган, бинобарин  яқинда Шри -ланкага қилгган сафаримда айтган сзларимини яна бир бор такрорлайман яъне АҚШ ушбу ҳатти -ҳаракати билан ўз ҳаддидан ошганини кўрсатиб берди деб эълон этди.

Сергей Ларвов Яқин Шарқдаги вазиятни фақат музокара йўли орқали ҳал қилиш мумкинлигини баён этар экан, қўшимча қилиб айтдики,  Москва илгаригидек  ҳозирги муаммолар ва ихтилофларни фақат музокара орқали ҳал этишни имкони бор деган ақидага эгадир.

 

Ёрлиқ

Шарҳ