феврал 24, 2020 16:39 Asia/Tashkent
  • Арманистон ҳарбийлари билан тўқнашувларда Озарбойжон республикаси ҳарбийси  ҳалок бўлди

Озарбойжон республикаси ҳарбийларидан бири Арманистон армияси билан қуролли тўқнашувлар жараёнида ҳалок бўлгани айтилади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун  Қорабоғ минтақасида содир бўлган бу тўқнашувларда  озарбойжонлик ҳарбийларидан бири ҳалок бўлиб яна бир ҳарбийси жароҳат олган.

Озарбойжон республикаси чегара кучлари қўмондонлиги тарқатган ҳисоботида Арманистон ҳарбийларини икки мамлакат ўртасида оташкесимни бузишда айблаб,  юз берган тўқнашувларда Арманистон ҳарбийлари ўқидан Озарбойжон республикаси  чегарчиларидан бири ҳалок бўлди ва яна бири жароҳатланди деб таъкидлади.

Эсатиб ўтамиз, Қорабоғ минтақаси  борасида Озарбойжон ва Арманистон республикчилари ўртасидаги кескинликлар 1988 йили бошланди ва 1991 йилда қуролли тўқнашувларга айланди.

Тўқнашувлар натижасида Қорабоғ минтақаси ва унинг атрофидаги қўшни 7 туманлар Арманистон армияси назоратига ўтди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ