феврал 26, 2020 13:43 Asia/Tashkent
  • Деҳлида юз берган тўқнашувларда 13 киши ҳалок бўлиб, 150 нафар жароҳатланди

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида мусулмон бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш жанжалли қонуннинг мухолифлари ва тарафдорлари орасида келиб чиққан тўқнашувларда 13 нафар ҳалок бўлиб, 150 киши жароҳат олган.

Форс ахборот  агентлигининг хабар қилишича, Ҳиндистон пойтахти  Деҳли шаҳрида мусулмон бўлмаган шахсларга фуқаролик бериш жанжалли қонуннинг мухолифлари ва тарафдорлари орасида келиб чиққан тўқнашувлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг бу мамлакатга сафар қилиши билан бир вақтга тўғри келди.

Душанбе куни Деҳли шаҳридаги эътирозларда  ушбу жанжалли лойиҳага қарши чиққан минглаб нафарга қўшимча бу лойиҳа тарафдорлари ҳам иширок этишди ва полиция кучлари ҳам ёш оқизувчи ва тутун тарқатувчи газлардан фойдаланиши билан тўқнашувларни тўхтата олмади.

Ҳодиса гувоҳларига кўра, Ҳиндистон ҳарбий кучлари эътирозчиларга ҳужум қилиб, бир гуруҳ эътирозчиларни қўлга олишди.

Эътирозчилар шунингдек  Ҳиндистон давлати бу қонунни бекор этишдан бошқа чораси йўқ  ва бу лойҳани декабрь этмаганига қадар,  эътирозчиларни давом эттиришини таъкидладилар.

Ҳиндистон ҳарбийлари шунингдек  эътирозчиларни бостириш жаарёнида 30 нафарни ўлдириб 21 минг шахсни қўлга олишган.

Эндиликда қонунга айланган мусулмонларга  фуқаролик бермаслик лойиҳаси Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан Ҳиндистонга қочиб кетган муҳожирларни бу мамлакат фуқаролигини олишдан маҳрум этади, аммо мусулмон бўлмаганлар бу лойиҳадан истисно қилинган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ