феврал 26, 2020 15:36 Asia/Tashkent
  • Хитойда коронавирусга қарши ваксина ишлаб чиқилган

Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган ваксина /озиқ овқат шаклида/ коронавирусни бутунлай нобуд қилишга умидларни кучайтирган деб хабар қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  бугун Хитойнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган баёниясида,  ўтган 24 соат ичида коронавирусга мубтало 3 минг нафарни  тузалиши  ҳамда самарали ваксинани ишлаб чиқилгани билан Хитойда коронавирусни олдини олишга умидлар тобора кўпаймоқда деб изоҳлади.

Мазкур баёнияда келтирилишича ҳозиргача Хитойда коронавирусга мубтало бўлганлардан 30 минг нафари тузалган.

Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019- чи йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Бу вирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 36 мамлакати жумладан Эрон, АҚШ, Англия, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея, Япония, Канада, Франция, Саудия Арабистони ва БААда ҳам қайд этилган.

Ҳозиргача Хитойда коронавирус натижасида 2665 нафар вафот этган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ