феврал 27, 2020 12:19 Asia/Tashkent
  • Россия: Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тикланишига қаршимиз

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини ноқонуний эканлигини таъкидлаб, Москва давлати Теҳронга қарши БМТ санкцияларини қайта тиклаш учун ҳар қандайй саъй-ҳаракатларига қаршилик кўрсатади дея маълум этди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов,  Эрон билан ҳамкорлик қилиш сабаб АҚШни айрим мамлакатларга қўллаган санкцияларини қоралаб, уни ноқонуний деб баҳолади.

Богданов шунингдек,   Россия давлати Эронга қарши БМТ санкцияларини қайта тикланишига қарши чиқди ва бу ташкилот  айрим мамлакатлар қўлида ўйинчоққа айланмаслиги лозим деб таъкидлади.

Сешанба куни АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео  ҳам Вашингтон давлати  Хитой, Ироқ, Россия ва Туркиянинг 13 шахсияти ва муассасаларига санкция қўллаган деб эълон этди.

Богданов  шунингдек, Венада ўтказилган Халқаро ядровий келишув қўшма комиссиясининг бугунги йиғилишига тўхталиб,  бу йиғилишда  ИНСТЕКС механизмида қатнашувчилар иштирокини кенгайтиришни таклиф қилди ва яқин келажакда  бу хусуда қарор чиқарилади деб аниқлик киритди.

Кеча Австрия пойтахти Вена шаҳри Эрон ва 4+1 гуруҳи яъне Германия, Франция, Россия, Хитой ва Британия давлатларининг ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари ва сиёсий бошлиғлари даражасидаги Халқаро ядровий келишув қўшма комиссияси йиғилишининг мезбони эди.

Йиғилиш якунида чиқарилган баёниясида,  ядровий келишув аъзолари  АҚШ санкцияларини  Эронни бу келишув манфаатларидан фойда олиши йўлига тўсиқ яратаётгани  ва бу хусусда экспертлар даражасида музокараларни давом эттириш зарурлигини тасдиқлашди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ