феврал 28, 2020 17:20 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистоннинг тўқнашувларида қурбон бўлганларнинг сони кўпаймоқда

Ҳиндистон пойтахти Янги Деҳли шаҳридаги охирги нотинчликлар ва тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг сони 38 нафарга етди.

Эрон телерадио кампаниясининг пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, бмусулмон бўлмаган шахсларга Ҳиндистон фуқаролигини бериш бўйича жанжалли қонуннинг тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида бу тўқнашув рўй берган.

Деҳлининг бош вазири ҳалигача қурбон бўлганларнинг номлари ва шахсиятини эълон қилгани йўқ. бу тўқнашувларда Ҳиндистон полициясидан бири ҳалок бўлган ва ҳалок бўлганларнинг сони кўпайиши эҳтимоли ҳам бор.

Ҳиндистон фуқаролиги бўйича янги қонунга эътироз қилиш сабабли келиб чиққан тўвнашувлар ва душманликларнинг давом этиши натижасида Ҳиндистон полицияси Деҳлидаги тўқнашув бўлиб ўтаётган минтақаларида ҳаракат қилишни ман этган.

Эътирозчилар Ҳиндистон давлати мазҳабий камситиш ва янги қонунни бекор қилишдан бошқа чораси йўқ ва бу қонун бекор қилинмагунича  эътирозлар даво этади,-деб таъкидлашмоқда.  

Энди бир қонунга айланган мусулмонларга зид бўлган фуқаролик бериш лойиҳаси қўшни мамлакатлар, жумладан Покистон, Афғонистон ва Бангладешдан Ҳиндистонга қочиб келган муҳожирларга фуқаролик берилади, аммо бу лойиҳа мусулмонларга тегишли эмас.

Ёрлиқ

Шарҳ