феврал 28, 2020 18:14 Asia/Tashkent
  • коронавирус
    коронавирус

Нигерияда коронавирусга чалинган шахс аниқлангани боис Африканинг ғарбида ушбу касалликка чалинган биринчи ҳодиса рўйхатга олинди.

Ройтерз ахборот аегнтлигининг бугун тарқатган хабарига кўра,  Нигерия соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни ўзининг Твиттер саҳифасида, ушбу мамлакатда коронавирусга чалинган биринчи шахс аниқланди,-деб эълон қилди.

Бундан олдин коронавирусга мубтало бўлган шахс Африканинг шимолида мушоҳада этилган эди. Аммо бу ҳодиса Африканинг жанубий саҳроси ва ушбу қитъанинг ғарбида биринчи марта рўйхатга олинмоқда. 

Литва ҳам ушбу мамлакатда коронавирусга чалинган биринчи ҳодиса рўйхатга олинди деб эълон қилди. 

Шимолий Ирландиянинг соғлиқни сақлаш расмийлари ҳам ушбу минтақада коронавирусга мубтало бўлган биринчи шахс аниқланганини тасдиқлашди ва шу тартиб билан Британияда ушбу вирусга чалинганларнинг сони 16 кишига етди. 

Коронавирусга энг кўп чалинганлар ғарбий Европада мушоҳада этилган.

Италияда коронавирус қурбонига айланганларнинг сони 17 нафарга етди.

Франция ва Германия ҳам ушбу мамлакатларда коронавирусга чалинганларнинг сони тартиби билан 40 ва 38 нафарга етди,-деб эълон қилди. 

Ёрлиқ

Шарҳ