март 08, 2020 16:15 Asia/Tashkent
  • Толибон: Қатар келишувини бузиш пайида эмасмиз

Қатардаги Толибон сиёсий офиси наттоғи, ОАВнинг Толибон гуруҳи АҚШ билан тинчлик келишувига риоя қилмаётир деган иддаоларида асос йўқ деб айтди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Суҳайл Шоҳид тарқатган баёниясида,  АҚШ томонидан Толибон АҚШ билан тинчлик келишуви шартларини ижро этишга  қизиқмайди деган иддаоларида асос йўқлигини айтиб, Толибон барча мажбуриятларига амал қилиб келмоқда деб қўшимча қилди.

Суҳайл Шоҳин шунингдек  Твиттер саҳифасида  АҚШ хавфсизлик ва жосуслик масъулларининг иддаолари асоссиздир ва ҳозиргача  Дохада имзоланган тинчлик келишуви ижро этилмоқда деб аниқлик киритди.

Икки кун олдин АҚШнинг 3 нафар хавфсизлик ва жосуслик масъуллари, БИ БИ СИ га берган интервьюсида,  Толибон гуруҳини Қатарда АҚШ билан имзоланган тинчлик келишуви шартларига риоя қилмаётгани тўғрисида маълумотларга эга бўлганини идддао қилганди.

Уларга кўра Толибон  Қатарда АҚШ билан тинчлик келишувини имзолаганидан кейин  афғон ҳарбий кучлари позицияларига  ҳужумлар уюштирган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ