март 16, 2020 15:00 Asia/Tashkent
  • Афғонистон:  тинчлик жараёнига Толибон гуруҳининг хоҳиши йўқ

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши, Толибон гуруҳи мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга хоҳиши йўқлиги ва бирор тамойилга эга бўлмаганини эълон этди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши наттоғи, Жовид Файсал Толибон гуруҳи  тинчлик жараёнини натижа бериши учун давлат билан  ҳамкорлик қилишга чақирди.

Жовид Файсал шунингдек,  Толибон гуруҳи Афғонистонда урушни тўхтатилиши  ва бу гуруҳ маҳбусларини озод қилишга шароит муҳаё этилиши учун ҳал йўлини топишга саъй ҳаракат қилиши лозим деб айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғани  яқинда чиқарган ҳукмида  Афғонистон қамоқхоналаридан Толибон гуруҳини аста -секин 5 минг аъзоларини озод қилишини таъкидлаганди.

Аммо Толибон гуруҳи  қамалганларни  озод этиш жараёнини қабул қилмади ва бу гуруҳ етакчилари  бу лойиҳа АҚШ билан уларнинг келишувига зиддир ва давлат қамоқхоналаридаги 5 минг нафар Толибон аъзоларини бирдан озод қилиши керак деб  эълон этган, аммо Кобул давлати бу таклифни қабул қилмаган.

Ёрлиқ

Шарҳ