март 19, 2020 14:05 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Толибонлар жангариларини озод этмагани сабаб Кобул давлатини танқид қилди

Афғонистон ишларидаги АҚШнинг махсус вакили Вашингтон-Толибон келишуви асосида, қамоққа олинган Толибонлар жангариларини озод этмагани туфайли Ашраф Ғани давлатини қаттиқ танқид қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Залмай Халилзод  Афғонистон давлатини, ўз таъбири билан  Вашингтон ва Толибон ўртасидаги тинчлик келишуви асосида  5 минг нафарини  Толибонлар аъзоларини қамоқхоналардан озод этишини сўради.

21 кун олдин имзоланган келишув асосида томонлар 10 кун ичида  Кобул давлати Толибонлар гуруҳининг 5 минг маҳбусларини қамоқхоналардан озод этиши кутилганди, аммо Ашраф Ғани  бу масала аксиламал кўрсатиб,  шартсиз Толибон қамалганларини  озод этиш учун АҚШга қваъда бермаганни  маълум этди.

У ўз сўзларида  Толибон аъзоларини озод этиш масаласи афғонлараро музокараларининг бир қисми бўлиши мумкин, аммо  бу музокараларни бошланишидан олдин қамалганларни  озод этишни назарга тутмаган деб қўшимча қилди.

 Ашраф Ғани ўз сўзларида Толибон гуруҳи  ҳар қандай механизмларга риоя қилмасдан музокараларни бошлашдан олдин, бугун аъзоларини озод этишни таклиф этмоқда, аммо биз ҳам ўз шартимизга эгамиз. Дастлаб  Толибн гуруҳи Покистонни тарк этиб, ундан кейин Толибон билан музокара ўтказишимиз мумкин деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ