март 21, 2020 14:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Афғонистонда ҳарбий иштирокини давом эттирмоқчи

Афғонистондаги АҚШ террорчи ҳарбийлари ва НАТО ташкилоти қўмондонлиги Афғонистондан АҚШ террорчилари ва хорижий ҳарбийларни чиқариш лойиҳасини ижро этиш жараёнини тўхтатилганини эълон этди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун генерал Скот Миллер ўз баёниясида  коронавирусни олдини олиш учун  Афғонистондаги хорижий ва АҚШ ҳарбийларини чиқариш жараёнини тўхтатилган деб айтди.

АҚШлик бу қўмондон ўз сўзларида  АҚШ ҳарбийлари тайинланган замондан ҳам кўпроқ Афғонистонда қолиб ўз миссисяисни давом эттиради деб таъкидлади.

Хабарга асосан  ўтган ҳафта Афғонистонга келган АҚШнинг 1500 нафар террорчи ҳарбийлари карантинга олинган.

Бу эса шу ҳолдадирки, АҚШ 20 кун олдин Қатарда Толибон билан  келишувни имзоланганидан 135 кунидан кейин ўз ҳарбий кучларини 8 минг 600 нафаргача камайтиришга ваъда берган.

Ёрлиқ

Шарҳ