март 22, 2020 11:48 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда 1398 йилда 5600 нафар ноҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистон ички ишлар вазирлиги ҳижрий шамсий 1398 йилда ушбу ўлкадаги ноҳарбийларнинг талафот сонини 5600 нафар деб эълон қилди.

Ирна ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ички ишлар вазирлиги бу талафотларнинг аксарияти Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрига Толибон гуруҳининг уюштирган ҳужумлари сабибидан келиб чиққан,-деб эълон қилди. 

БМТ ташкилотининг афғонистондаги маъмурият идораси (Юнама) ҳам ўз ҳисоботида, фақат Толибон гуруҳи ушбу ҳужумларнинг 71 фоизи учун масъулдир,-деб эълон қилди. 

Юно ҳисоботида келтирилишича, ўтган 10 йил давомида камида 100 минг афғон ноҳарбийлари Афғонистондаги тўқнашувлар ва террорнистик ҳужумлар натижасида ҳалок ва тан жароҳати олишган. 

Қтарнинг Доха шаҳрида Америка ва Толибон гуруҳи ўртасида тинчлик шартномаси имзоланган бўлсада, ҳалигача Афғонистонда оташкесим тўхтатилгани йўқ. 

Содир этилган охирги ҳужумда бу йилги Наврў байрамининг биринчи ва иккинчи кунларида Толибон гуруҳи мамлакатнинг Зобул ва Каписо вилоятларида афғонистон армияси ва полициясига қарши амалга оширган ҳужумида ушбу кучларнинг камида 30 нафари ҳалок бўлишди. 

Ёрлиқ

Шарҳ