март 25, 2020 18:48 Asia/Tashkent
  • Коронавирусни даволаш нархи қанча?

Коронавирус билан касалланган фуқароларни даволаш пайтида касалхонанинг стационарида қолиш нархи, агар бу жиддий шакл бўлса, кунига 200 минг рублга етади (24,6 миллион сўм). Бундай қийматни Санкт-Петербург губернатори ўринбосари Евгений Елин тайинлади, деб ёзади Фонтанка.

Унинг сўзларига кўра, касалликнинг енгил шакли аниқланган беморга шаҳар бюджетидан кунига 60 минг рубл (7,4 миллион сўм), ўртача шаклдаги беморга эса 140 минг рублга (17,2 миллион сўм) тушади.

Елин таъкидлашича, оғир шаклда даволанишнинг энг кам муддати - тўрт ҳафта, бу беш миллион рублдан (617 миллион сўм) кўпроқ маблағ сарфлаш кераклигини англатади.

Хитойлик олимларнинг аниқлашича, COVID-19 касаллиги бўлиб ўтган беморларда иммунитет ривожланади, аммо баъзи беморларда тикланишдан кейин ўпка функцияси 20-30 фоизга заифлашади. Ўпка фиброзининг ривожланиши натижасида бошқа касалликнинг кузатилиши мумкин.

Ёрлиқ

Шарҳ