март 26, 2020 11:58 Asia/Tashkent
  • Америка бӯҳрони чуқурлашмоқда: 60 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга чалинган

Америкада коронавирусга чалинганлар сони 60 минг нафардан ошди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка ОАВ лари коронавирусга чалинганлар сони 60653  нафарга етганлиги ҳамда 819 киши ҳалок бӯлганлигидан ташвиш билдиришяпти.

Америка бугунги кунда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони жиҳатидан Хитой ва Италиядан кейинги ӯринга чиқиб олди.Мамлакатнинг барча 50 штати ҳам бу кутилмаган бало билан курашяпти.

"Америка касалхоналари анжумани" мамлакатда 96 миллион кишининг бу вирусга чалиниши, энг даҳшатлиси 480 минг кишининг ҳалок бӯлиши ҳақидаги тахминларини эълон қилди.

Америкаликларнинг Доналд Трамп бошлиқ давлатнинг коронавирусга қарши курашда салоҳиятсизлигидан хавотирлари кун сайин кучайиб бормоқда. Ҳатто бир неча штатда коронавирусга қарши кураш доирасида фавқулодда вазият эълон қилинган.

 

 

Шарҳ