март 28, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга мубтало  бўлди

Британия Бош вазирлиги идораси мамлакат Бош вазири Борис Жонсонни коронавирусга топширган тестини ижобий натижа берганини маълум этди.

Кеча Британия Бош вазирлиги идораси масълларига таяниб БИ БИ СИнинг хабар қилишича, Борис Жонсоннинг топширган тести натисаси ижобий чиққан ва унда коронавируснинг енгил аломатлари пайдо бўлган.

Жонсон ҳам Твиттер саҳифасида  ўзини карантинга олгани аммо видеоконференция орқали давлат ишларини бошқаришини маълум этган.

3 ҳафта олдин Борис Жонсон  коронавирусга чалинган касаллар  ётқизилган касалхонада бўлиб беморларга  қўл бериб саломлашгани айтилганди.

Бу эса шу ҳолдадирки Британия Бош вазири  душанба куни бориб келишни чеклаш хусусида чиқарган дастуруламалида,  британияликларни  ўз уйида қолиши ва шу восита билан коронавирусни олдини олишга чақирганди.

Чоршанба куни Британия масъуллари   мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Чарлзни коронавирусга чалинганини эълон этгандилар.

Британияда  кундан кунга коронавирусга чалинганлар сони ортиб бориб ҳозиргача бу инфекциядан 578 киши вафот этган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ