март 28, 2020 12:43 Asia/Tashkent
  • Италияда бир сутка ичида коронавирус юқтириб олганлардан 920 нафари вафот этди

Кеча Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирус натижасида яна 920 нафарни вафот этганини эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, ҳозиргача Италияда коронавирус натижасида қурбон бўлганлар сони 9 минг 135 нафарга етди.

Хабарга аосан,  Италияда яна 5 минг 909 нафарнинг коронавирусга топширган тестини ижобий натижа бергани билан бу мамлакатда  инфекцияни юқтириб олганлар сони 86 минг 498 кишига етди.

Коронавирусга мубталолар сони  104  минг 256 нафардан ошган АҚШдан кейин Италия дунёда иккинчи ўриндадир. Сўнгги хабарларга кўра АҚШда коронавирус натижасида вафот этганлар сони 1704 нафарга етди.

Шунингдек ҳозиргча дунёда 598 минг 32 нафар коронавирусга чалинган ва улардан 27 минг 371 нафари вафот этган. Бундан ташқари ҳозиргача 133 минг 387 киши тузалган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ