апрел 02, 2020 13:07 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги бўҳрон: коронавирусдан зарарланганлар сони 200 мингдан ошди

АҚШда коронавирус юқтириб олганлар сони 200 минг нафардан ошди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишиқа, кеча АҚШ ОАВ-и бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони 209 минг 105 кишига етгани ва улардан 4 минг 658 нафарни вавфот этганини эълон этдилар.

Эндиликда коронавируснинг энг кўп ҳолатлари қайд этилган АҚШ  бу вирус қурбонлари бўйича Хитойдан ошиб, дунёда коронавирусдан энг кўп зарарланган мамлакат бўлиб қолмоқда.

Шу ҳолда Vermont штати сенатори ва 2020 чи  президентлик сайловларда  демократларнинг эҳтимолий номзоди Берни Сендерз ҳам кеча Твиттер саҳифасида ўн миллионлаб АҚШликлар коронавирус бўҳрони сабаб қашшоқлик ва очлик остонасидалар деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ