апрел 02, 2020 20:45 Asia/Tashkent

Беларус баррели $4 дан 2 млн тонна нефт сотиб олади

Апрелда Беларус давлати Россиядан баррели $4 дан 2 млн нефт сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Сергей Румасга таяниб расмий Белта нашри хабар бермоқда.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, "Белнефтехим" Россия компаниялари билан апрелда нефт етказиб бериш бўйича шартномани пайшанба куннинг (бугун) ўзида имзолаши керак.

2 апрел куни "Российская газета"да чоп этилган Беларуснинг Москвадаги элчиси сўзларидан маълум бўладики, томонлар 2020 йилда мукофотларсиз нефт этказиб бериш бўйича "ўзаро мақбул ечимни" топишга муваффақ бўлишган.

Россиянинг Urals нефти ҳозирда $ 18.30 дан баҳоланмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ