апрел 03, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Америка МРБ (ЦРУ) собиқ раиси Трампни  жиддий танқид остига олди

Америка МРБ раиси Америка президенти ӯзининг Твиттер саҳифасида, Саъудия Арабистони валиаҳдини ӯз дӯсти деб аташи ҳақидаги паёмини қаттиқ танқид қилди.

Эрон телерадио кампанияси хабарига кӯра, АҚШ МРБ раиси Жон О.Бреннан бугун Америка президенти Дональд Трампнинг Саъудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга ёзган твитига жавобан Муҳаммад бин Салмон саъудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчиинг қатлига масъулдир,-деб ёзди. 

Америка МРБ раиси ӯз паёмининг давомида, Трамп Арабистон валиадини дӯстим деб аташи шуни кӯрсатадики, Америка президенти шарофат, ахлоқ ва виждонга эга эмас,-деб ёзди. 

Трамп пайшанба куни ӯзининг Твиттер саҳифасида, Россия президенти Владимир Путин билан сӯҳбатлашган ӯз дӯстим Муҳаммад бин Салмон билан гаплашдим, деб ёзди. 

Трамп қӯшимча қилган эдиким, мен умидворлик билдираманки, улар нефтни ишлаб чиқаришни бир кунда 10 миллион бочкагача камайтиришади. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Саъудия Арабистони валиаҳди билан телефон орқали гаплашгани тӯғрисидаги Америка президентининг иддаосини ёлғон деб айтди. 

Ёрлиқ

Шарҳ