апрел 03, 2020 17:37 Asia/Tashkent
  • Трамп Эронни  қӯллаб-қувватлашишини иккинчи марта намойиш этди

Америка президенти бу кунларда Эрон Ислом Жумӯуриятига қарши таҳдидларини қайта бошлаб, пайшанба куни Эрон халқини ҳимоя этиш жестини иккинчи маротаба намойиш этди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кӯра, Доналд Трамп коронавирус эпидемияси ҳақида ӯтказилган матбуот анжуманида, Эронга қарши тиббий ва иқтисодий терроризмига ишора этмасдан, Вашингтон Эронга тиббий тажҳизотлар ва воситалар жӯнатиши учун Теҳрон ҳозиргача санксияларни камайтириш ҳақида истак билдиргани йӯқ,-деб иддао қилди. 

Трамп кӯлгили ӯз паёмининг давомида, Эрон иқтисоди ва ҳарбий кучларига катта зарбалар берилган ва Америка Эронга кӯмак беришга тайёр деб иддао қилди. 

Америка президенти шунингдек, Эронни коронавирус эпидемияси тарқалиши нуқтаи назаридан ер куррасининг энг ёмон нуқтаси деб таништириб агар Теҳрон ёрдам сӯраса, Америка эронликларга кӯмак беради,-деб қӯшимча қилди. 

Трамп шундай бир вазиятда Эрони коронавирус эпидемияси тарқалиши нуқтаи назаридан ер куррасида энг ёмон нуқта деб айтмоқдаким, АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бӯйича биринчи ӯринни эгаллайди. 

Америкада эълон қилинган расмий охирги маълумотларга кӯра, ҳозирги кунгача 245 минг 66 минг нафар коронавирусни юқтириб олишганки, улардан 6 минг 95 киши ҳалок бӯлишган. 

Саъид Аббос Мусавий бундан олдин америкалик расмийларга хитоб айлаб, ӯзининг иқтисодий терроризми билан Эрон халқига қарши босимларнинг кенгайиши ва ҳатто тиббий тажҳизотлар ва дори-дармон воситаларини сотиб олиш йӯлини бекитган мамлакат томонидан коронавирусга қарши курашиш учун кӯмак беришни иддао қилиши ёлғон ва руҳий ва сиёсий бир уйиндир,-таъкидлаган эди.    

Ёрлиқ

Шарҳ