апрел 04, 2020 14:16 Asia/Tashkent
  • Хитой ва G77 гуруҳи  АҚШнинг бошқа мамлакатларга қарши бирёқлама санкцияларини бекор этилиши сўрамоқда

G77 номли коалиция ва Хитой давлат тарқатган баёнияларида ривожланиш ҳолидаги мамлакатлар, жумладан Эрон ва Венесуэллага қарши АҚШнинг бирёқлама санкцияларини бекор этиш таклифи билан чиқишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, G77 номли коалицияга аъзо давлатлар ва Хитой  тарқатган баёнияларида,  АҚШ давлатини Эрон ва Венесуэлла давлатларига қарши санкциялари коронавирусга қарши кураш учун саъй-ҳаракатлар йўлига тўсиқлар яратмоқда деб огоҳлантирди.

G77 ё ривожланиш ҳолидаги мамлакатлар коалицияси, ўз баёниясида,  АҚШнинг бирёқлама санкциялари  коронавирусни олдини олиш учун ўз халқини даволашга ҳаракат қилаётган тибибёт соҳаси хизматчиларига ҳам кўп муаммолар туғдирмоқда деб келтирилган.

Мазкур коалиция баёниясида  Халқаро ҳамжамиятни  АҚШ санкцияларини бекор этиш учун шошилинч ва яроқли чоралар кўришга чақирдилар.

 Халқаро ҳамжамиятини коронавирус  шароитида турли мамлакатлар айниқса Эрон  ва Венесуэллага қарши бирёқлама санкцияларини бекор этиш учун АҚШга нисбатан босимлари билан бир пайтда,  Вашингтон нафақат  ўз санкцияларини бекор этмоқчи эмас балки  Эронга қарши санкцияларини янада кучайтирган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ