апрел 06, 2020 13:26 Asia/Tashkent
  • Афғонистон, Ҳиндистон ва Японияда коронавирусга мубтало бўлганлар сони кўпайди

Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирус пандемиясига чалинганлар сонини кескин ошиб борганини хабар қилди.

Бугун Афғонистоннинг Солиқни сақлаш вазирлиги  мамлакатда коронавирус юқтириб олишнинг яна 30 ҳолатини аниқлангани билан мубталолар сонини 367 нафарга етгани ва улардан 9 нафарини вафот қилгани эълон этди.

Энг кўп ҳолатлар Афғонистоннинг Кобул ва Ҳирот шаҳарларида қайд этилган.

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам  коронавирусни тарқала бошланганидан кейин бу мамлакатда ҳозиргача 4 минг 67 нафар коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва улардан 109 нафари ҳам вафот этган деб маълум этди.

Бугун Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бу мамлакатда коронавирусга чаланганлар сони 3 минг 654 нафарга етгани ва 100 нафар ҳам ҳалок бўлганини хабар қилди.

ЖССТ ташкилотига асосан,  ҳозиргача дунёда  1 миллион 273 минг 712 нафари коронавирусни юқтириб олган ва улардан 69 минг 456 нафари ҳалок бўлган. Шунингдек 262 минг 351 киши тузалган. 

АҚШ, Испания, Италия, Англия ва Хитой энг кўп коронавирус ҳолатлари қайд этилган мамлакатлардир.

 

Ёрлиқ

Шарҳ