апрел 06, 2020 15:57 Asia/Tashkent
  • Трамп илгаригидек коронавирусни даволаш учун тасдиқланмаган дорини тарғиб қилмоқда

АҚШ президенти коронавирус вазиятидаги янги тарғиботларида яна бир бор гидрокси клорокоин коронавирусни давошлашга қаттиқ таъсир ўтказади деб изоҳлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп, ўтказган пресс- конференцияда,  коронавирусни даволаш  учун малярияга зид бўлган  гидрокси клорокоин  дорисини таъсирчан эканлигини иддао қилиб,  тиббий омборларда 29 миллион гидрокси клорокоин дорилари сақланмоқда деб айтди.

У шунингдек  коронавирусни даволаш учун бу турдаги дорини таъсирчан рол ўйнашиши аниқланган деб иддао қилди.

Шу ҳолда кеча АҚШнинг аллергия ва юқумли касаллилар миллий муассаси директори Энтони Фаучини ҳам  СИ БИ ЭС телеканали билан суҳбатда,  АҚШда 2020 йили коронавирусни нобуд этилганига умид қилиш қийин деб таъкидлади.

У ўз сўзларида АҚШда коронавирусни контрол этилган деган иддаоларда асос йўқ деб изоҳлади.

У олдинроқ ҳам  миллионлаб АҚШликларни коронавиурсга мубтало бўлиши шунингдек 100-200 минг нафарини қурбон бўлиши тўғрисида огоҳлантирганди.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача АҚШда 337 мингдан ортиқ фуқаролар коронавирусга мубтало бўлиб улардан 9 минг 620 нафари вафот этган. 

Ёрлиқ

Шарҳ