май 25, 2020 12:08 Asia/Tashkent
  • Венесуэлла президенти Эронни олқишлади

Кеча Венесуэлла президенти Эрон ислом жумҳуриятини Венесуэлла давлати ва халқини ҳимоя қилиб келаётганини қадрлашишини маълум этди.

Венеуэлла президенти Николас Мадуро  Эроннинг ёқилғи ортилган илк нефт танкерини Венесуэлла соҳилларига етганига тўхталиб, Эрон давлати ва халқи ҳимоятини қадрлаб, Венесуэлла якка ёлғиз эмас ва ёнида ҳардоим тура оладиган яқин ва шижо дўстлари бор дея таъкидлади.

Николас Мадуро  коронавирусга қарши кураш олиб бориш бўйича мамлакат президентлик қошидаги қўмита аъзолари билан учрашувида  Эрон ва Венесуэлла давлатларини ҳардоим тинчлик ва осойишталик пайида бўлганига ишора қилиб,  икки мамлакатни эркин ва Халқаро сувларда эркинлик билан савдо- тижорат қилиши ҳаққига эга эканлигини қўшимча қилди.

Венесуэллла президенти шунингдек Твиттер саҳифасида,   Венесуэллага бензин етказиб бергани учун Эронга миннатдрчилик билдириб, империалистик ва зўравон қудратлар куч ва таҳдид билан  ўз ҳукмини ўтказишга уринаётган бир вазиятда фақат биродар ва дўст мамлакат  эрксевар хақларни нажот бера олади де эълон этди.

Шу ҳолда бир неча соат олдин Эроннинг Венесуэллага йўл олган нефт танкерларидан яна бири Венесуэлла сув ҳудудларига кирди.

 Эроннинг Форест нефт танкери ҳам Венесуэлланинг махсус иқтисодий минтақасига киргани билан уни Венесуэлланинг ҳарбий кемаларидан бири кутиб олган.

Олдин Эроннинг Fortune нефт танкери ҳам Венесуэлла қирғоқларига етганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ