май 25, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Куба: Эрон нефт танкерини Венесуэллага келиши АҚШнинг жинояткорона характердаги қамалининг мувафаққиятсизлигидир

Куба президенти Эрон нефт танкерини Венесуэлла соҳилларига келиши билан АҚШнинг жинояткорона характердаги қамали мувафаққиятсизликка учради деб таъкидлади.

Бугун Куба президенти Мигель Диас-Канель Твиттер саҳифасидаги мурожаатида  Эроннинг Венесуэлла томон йўл олган 5 та нефт танкерларидан бирини бу мамлакат портига лангар ташлаганига ишора қилиб, бундай ҳатти-ҳаракат  АҚШ томонидан Венесуэллага нисбаттан жорий қилинган жинояткорона қамали  ва қўршовини натижасиз қолганининг нишонасидир деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэллада бензин тақчиллиги сабаб Эрон давлати  бу мамлакатга 5 та нефт танкерини йўллади.

Бугун TankerTrackers   танкерлари ҳаракатини аниқлаш маркази  Эрон томнидан юбирлган нефт танкерларидан бирини Каракас ғарбидаги El Palito нефтни қайта ишлаш портига лангар ташлаганики хабар қилди.

Сўнгги хабарлар Эроннинг Форест нефт танкери ҳам Венесуэлланинг махсус иқтисодий минтақасига киргани билан уни Венесуэлланинг ҳарбий кемаларидан бири кутиб олганидан далолат ермоқда..

Олдин Эроннинг Fortune нефт танкери ҳам Венесуэлла қирғоқларига етганди.

Ёрлиқ

Шарҳ