май 26, 2020 12:46 Asia/Tashkent
  • Венесуэлла нефт вазири: эронлик нефт танкери биродарлик ва ҳамжиҳатлик рамзидир

Венесуэлла нефт вазири Эрон томонидан бу мамлакатга ёқилғи етказиб берилаётганини олқишлаб Эроннинг Fortune нефт танкерини икки мамлакат ўртасидаги биродардик ва ҳамжиҳатлик рамзи сифатида баҳолаган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  кеча  Венесуэлладаги Эл Полито нефтни қайта ишлаш соҳилида Эроннинг Fortune нефт танкерини лангар ташлаши ортидан бу мамлакат нефт вазири Ториқ Ал-Айсомий яна бир бор Эронга миннатдорчилик билдирди.

Венесуэлла нефт вазири  АҚШ давлатини эронлик нефт танкерлари йўлига тўсиқ ва монеаларни вужудга келтииш билан таҳдид қилаётганига ишора қилиб,  дунёнинг ҳеч бир қудратига  мамлакатимиз ички ўзгаришларида аралашишига ижозат бермаймиз деб қўшимча қилди.

АҚШ таҳдидлари ортидан  Венесулла денгиз кучлари  эронлик нефт танкерини енгилилк ва  тўсиқларсиз бу мамлакат соҳилларига ечим топиш учун  EEZ -монополиялаштириш иқтисодий минтақадан ўтиши учун қуриқламоқда.

Эслатиб ўтамиз олдинроқ  Венесуэллага ёқилғи етказиб бериш учун Эрондан 5  нефт танкерини йўлга чиққани хабар қилинганди.

Шунингдек якшанба куни Эроннинг биринчи нефт танкерини Венесулланининг соҳилларига кириши билан венесуэллалик интернет фойланувчилари испан тилидаги #GraciasIran яъне " Раҳмат Эрон" хештэгини жойлаштиришган ва АҚШ денгиз қўршови қаршисида Теҳрон ва Каракас ҳамкорликларини  олқишлашди.

Кеча Венесуэлла президенти Эрон ислом жумҳуриятини Венесуэлла давлати ва халқини ҳимоя қилиб келаётганини қадрлашишини маълум этди.

Ёрлиқ

Шарҳ