июн 01, 2020 16:33 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг турли мамлакатлари халқи АҚШдаги ирқий камситишларни қоралашмоқда

Ню-Зеланд аҳолисининг минглаб нафари, АҚШ полицияси томонидан қоратанли эркак- Жорж Флойдни ўлдирилганини қоралаб, кенг -қамровли кўча намойишлар ўтказишди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Нью-Зеландиянинг минглаб аҳолиси  ўтган ҳафта АҚШ полицияси ходимлари томонидан қатл этилган қоратанли Жорж Флойд ўлимини  қоралаб кўча хиёбонларга чиқишди.

Британиянинг Манчестер шаҳри яшовчиларидан минглаб ҳам бу жиноятни қоралаб,  кенг -қамровли намойишлар ўтказдилар.

Кеча Лондон полицияси ҳам АҚШдаги ирқий камситишларга қарши чиқиб намойишлар ўтказган  11 нафарни қўлга олганини маълум этди.

Дания пойтахтининг юзлаб яшовчилари ҳам АҚШдаги ирқчиликни қоралаб митингларни бошлашган.

Кеча шунингдек Берлин шаҳри ва яшовчилари бу мамлакатдаги АҚШ элчихонаси олдида тўпланиб,  АҚШда қоратанлиларга нисбатан полициянинг зўровонликлари ва жиноятларини маҳкум этдилар.

Ёрлиқ

Шарҳ