июн 04, 2020 15:16 Asia/Tashkent
  • Трамп АҚШнинг собиқ мудофаа вазири танқидига ҳақорат билан жавоб  қайтарди

АҚШ президенти мамлакат собиқ мудофаа вазирининг танқидларига кўрсатган аксиламалида уни " ақлдан озган ит" деб атади. Трамп шунингдек уни ишдан олганимдан жуда хурсандман деб таъкидлади.

Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп олдинги мудофаа вазири- Жеймс Матис танқидларига берган жавобида Твиттер саҳифасида, балки Барака Абамани  мен билан ўртасида умумий бўлган ягона нарса ҳам шундадирки, биз икккаламиз  ҳам дунёнинг энг " буюк" генерали тасаввур қилинадиган генерал Жеймс Матисни ишдан бўшатиш шарафига эгамиз деб қўшимча қилди.

Бугун Трамп давлатининг собиқ мудофаа вазири Матис  тарқатган баёниясида Трампни қоратанли АҚШлик Жорж Флойидни қатли ҳамда тартибсизликлар қаршисидаги позициясини танқид қилиб уни мамлакат конституциясига қарши таҳдид деб баҳолаганди.

Пентагоннинг собиқ раиси шунингдек  армияни эътирозлар ва намойишларни бостириш учун кўчаларга чиққанини танқид этиб,  АҚШ шаҳарларини уруш майдонига айлантириш ва фуқароларнинг эътирозларига ҳар қандайй аксиламалларни олдини олиши шарт ва зарурдир деб эълон этди. 

Ёрлиқ

Шарҳ