июн 04, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ҳарбийлари томонидан 18 нафар кашмирлик мусулмон ўлдирилди

Ҳиндистон армияси ҳарбийлари ҳужумида 18 нафар кашмирлик мусулмонлар қурбон бўлди.

Кашмир манбаларига таяниб, Тасним ахборот агеньигинг бугунги хабарига кўра,  Ҳиндистон ҳарбийлари сўнгги кунларда кашмирликларга қарши ҳужумларини кучайтиришган ва сўнги 3 кун давомида Кашмирнинг турли минтақаларида 18 нафар мусулмонларини ўққа тутиб ўлдиришган деб эълон қилди.

Хабарга асосан, ҳиндистонлик  ҳарбийлар  Кашмир минтақасини айрим яшовчилари уй - манзилларини вайрон этиб,  болалари ва аёлларни калтаклашган.

Ҳарбийлар шунингдек  бир гуруҳ кашмирлик ёшларни қўлга олиб қамалган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон давлати йиллардан бери  ўз назорати остидаги Кашмирнинг турли минтақаларида ҳарбийларини жойлшатириб, 3 даҳа давомида  ўн минглаб инсонларни қатл этган.

Кашмир халқи  бу минтақа вазиятини аниқлаш ва тартибга солиш учун референдум ўтказилиши борасида БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциясини ижро этилишини  исташмоқда, аммо Деҳли давлати  ҳардоим уларни ушбу ҳатти- ҳаракатига қарши чиқишади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ