июл 02, 2020 13:00 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири: Россиянинг Афғонистондаги шафқатсиз ҳаракатлари тўғрисида бизга бирор далил йўқ

АҚШ мудофаа вазири Россиянинг Афғонистондаги шафқатсиз ҳаракатлари хусусида бирор факт -далилга эга бўлмаганини тан олди.

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Твиттер саҳифасидаги мурожаатида,  Нью-йорк -таймс газетасининг Москва давлати Толибон гуруҳини АҚШ  ҳарибйларига ҳужум қилишга ундамоқда деган иддаоларида аниқ факт-далил йўқлигига тўхталиб, бу газета АҚШ ҳарбий кучларига қарши таҳдидларни ҳаддан жиддий қабул қилмоқда деб изоҳлади.

Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Твиттер саҳифасида  бундай ҳисоботлар мен ва республикачи партияга зарба бериш мақсадидаги сохта ОАВнинг бошқа эртакларидандир деб изоҳлади.

Трамп Твиттер саҳифасидаги мурожаатида шунингдек  Нью-йорк таймс газетасининг махфий манбалари унинг иддаоаларига ўхшаб ҳақиқатдан йироқ бўлиши ва факт бир фирибгарлик бўлиши ҳам мумкин деб ёзди.

Жума куни АҚШнинг Нью-йорк таймс газетаси,  тарқатган хабарида,  Россия армияси разветкасининг нотаниш бўлинмаларидан бири Толибон гуруҳини  Афғонистондаги АҚШ бошчилигидаги Халқаро коалиция ва худи америкалик ҳарбийларни қатл этишга тарғиб этган деб иддао қилди.

Москв давлати ушбу хабарга кўрсатган аксиламали, Нью-йок таймс газеатси  ўз иддаосини исботлаб бериши учун бирор ҳужжатга эга эмас ва Россияга қарши асоссиз иддаоларини такрорламоқда деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ