июл 04, 2020 12:39 Asia/Tashkent
  • Оқ Уйнинг 8 нафар хавфсизлик ходимлари коронавирусни юқтириб олишди

Америка вице-президентининг 8 нафар хавфсизлик ходимлари коронавирусни юқтириб олганлари Оқ Уй хавфсизлик гуруҳининг хавотирланишлари сабабига айланди.

СНН телеканалининг тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Доналдьд Трампнинг ўринбосари Майк Пенс қўриқчилари гуруҳидан 8 нафар махфий маъмурлари Аризона штатидаги Фоникс минтақасига Пенснинг сафар қилишига бир неча кун қолганида коронавирусга мубтало бўлишди. 

Пенс тан соқчиларининг коронавирусга мубтало бўлишлари Оқ Уй хавфсизлик кучлари ўртасида хавотирланишларнинг сабабига айланган. 

бироқ, ўтказилган янги ижтимоий сўровларнинг натижасига кўра, Америкада коронавирус бўйича юзага келган ҳозиргишароитдан эътирозларнинг ҳажми 90 фоиз атрофига етган. 

Чунончи, ҳар 10 кишидан 9 нафари коронавирус пандемияси билан қарши курашда Дональд Трамп давлатининг фаолиятидан ўз эътирозларини эълон қилишган. 

Америкада коронавирус билан касалланганларнинг сони 2 миллион 890 нафардан ҳам ошди ваушбу мамлакатда коронавирус қурбонларининг сони 132 минг нафардан ҳам ошиб кетди. 

Ёрлиқ

Шарҳ