июл 07, 2020 12:41 Asia/Tashkent
  • БМТ махсус ҳисоботчиси: генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиш халқаро қонунларни поймол этиш эди

БМТ-нинг махсус маърўзачиси генерал Қосим Сулаймонийни террор қилишда Американинг содир этган жиноятини халқаро қонунларни поймол этиш деб эълон қилди.

БМТ-нинг махсус ҳисоботчиси Агнес Каламар бугун Ройтерз ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, ҳапрбий учувчисиз учоқлар билан мақсадли террорлар ва бу борада чора-тадбир кўриш ҳақида мамлакатлар жавоб беришини сўради ва  3 январда генерал Қосим Сулаймонийнинг террори билан якунланган Америка учувчисиз учоғининг амалга оширган ҳужуми БМТ резолюциясини поймол этиш эди,-деб таъкидлади. 

У Америка генерал Қосим Сулаймоний яқин орада таҳдид солади деган иддаосини тасдиқлаш учун етарли далиллар келтира олмади,-деб қўшимча қилди. 

Каламар пайшанба куни ўзининг бу хусусдаги ҳисоботини БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига тақдим этиши лозим. 

Каламар ўз ҳисоботида, қонуний, ўзбошимчалик ва шошилинч қатл этишларни эслатиб ўтилганини таъкидлаш зимнида, Қосим Сулаймонийни террор қилишда бир давлат (Америка) учинчи мамлакат ер ҳудудида бошқа давлат расмийсига ҳужум қилишини оқлаш учун "ўзини ҳимоя қилиш"-ини далил келтиргани биринчи марта эди ва бу эса ноқонунийдир,-деб айтди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучларининг қомондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний 2020 йил 3 январ куни Ироқ расмийларининг расмий даъвати билан ушбу мамлакатга сафар қилганида Ҳашдуш-Шаъбий халқ басижи раисининг ўринбосари Абумаҳдий Ал-Муҳандис ҳамда бошқа саккиз нафар билан бирга Бағдод аэропортида америкалик террорист ва тажовузкор кучлар учувчисиз учоқларининг ҳужумида шаҳодатга етди. 

 

Ёрлиқ